9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами

Image 01
 

Халқ таълими вазирлиги томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан узоқ йиллар давомида тизимда фаолият кўрсатган  меҳнат фахрийлари иштирокида "Хотира - абадий, қадр-муқаддас!” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги ва унинг тизимларида фидокорона хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлар, устоз ва мураббийлар иштирок этишди.

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов йиғилганларни байрам билан табриклар экан, бугунги  тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган нуронийларни қадрлаш – чин инсонийлик бурчимиз эканини таъкидлади.

– Фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай замонавий шарт-шароитларда таълим олишида, бахтли болалигида таълим фидойиларининг ҳиссаси катта. Меҳнат фахрийларининг фидокорона меҳнати, эзгуликка йўғрилган ташаббуслари, ибратли фаолияти биз учун катта ҳаёт мактабидир, - деди Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов.

Тадбир давомида болажонлар иштирокида йиғилганларга байрамона концерт дастури тақдим этилди. Меҳнат фахрийларига Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
Manba: uzedu.uz
  • Автор: admin
  • 1-05-2017, 09:39
  • Посмотрели: 561