Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжуманида халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазирликнинг мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда халқ таълими тизимида сўнгги бир йилда олиб борилган ислоҳотлар, қолаверса, Президентимиз томонидан тавсия этилиб, халқимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланган 11 йиллик таълим тизимининг жорий этилиши, ушбу масала юзасидан олиб борилган тайёргарлик жараёни, мактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш, кадрлар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, анжуман доирасида 7 тилда чоп этилган 10-синф дарсликлари ва мультимедия​ воситаларининг кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти ва мутахассислари томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
Манба:  uzedu.uz
  • Дата: 9-02-2018, 19:09
  • Автор: admin
Полная статья »
 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрта таълим муассасаларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида "My motivation to study” – "Менинг ўқишга бўлган иштиёқим” мавзусида республика иншолар кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танлов "Таълим, фан ва маданият” шиори остида ўтказилмоқда.

Мазкур кўрик-танлов ўқувчи-ёшлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чет тилларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Икки босқич (ҳудудий ва республика)да ташкил қилинган танлов иштирокчиларнинг ижодий ишлари 100 баллик тизимда баҳоланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш жараёнида иншо мазмунининг баён этиш равонлиги, ўқув-услубий ва дидактик талабларга жавоб бериши, бадиий савияси ва ҳақиқий мисоллар орқали таъсирчанлик даражаси каби мезонлар эътиборга олинди.

Танловнинг ҳудудий босқичларида ўқувчилар томонидан 3200 дан ортиқ иншолар келиб тушган бўлиб, иншолари энг яхши ғояга эга бўлган 42 нафар ўқувчилар якуний босқичга иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Келиб тушган иншолар ғоясига эътибор қаратадиган бўлсак, мактабларимизда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар кўпроқ нафақат ўзларининг, балки юртимизнинг келажаги ва равнақи, ҳозирги кунда яратилган шароитлардан имкон қадар самарали фойдаланишни уларнинг ўқишга бўлган иштиёқида кўриш мумкин.

"NVIVO 11” дастури ёрдамида ўқувчиларнинг иншолари устида тадқиқот ўтказилганда "I will, I can, study, future” каби сўзлар энг кўп фойдаланилганлиги маълум бўлди. Мазкур тадқиқотдан натижалари ўқувчи-ёшларимиз ватанпарварлигини, юртига бўлган мухаббати ва фидойилигини бошқа тилларда ҳам бемалол ифодалай олишини кўрсатиб турибди.

Иншолар танловининг Республика босқичи ғолиблари жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари аниқланади.

 Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Манба:  uzedu.uz


  • Дата: 9-02-2018, 19:04
  • Автор: admin
Полная статья »